РЎМОЛЧА

   Саккизтаси қўлини ювмади‑я. Рўмолча, яъни қўлрўмолча. Хитойга келган биринчи кунларимизданоқ бўйдоқ ҳамроҳларимни қаттиқ ташвишга солиб қўйган нарса, рўмолчаси йўқлиги эди. Нимаси ташвиш, дерсиз. Ташвишнинг ҳаммаси дўконларга рўмолча излаб киргандан бошланди. Яхшиямки, аёлим ёнимга рўмолча солиб юборган, шу намуна бўлмаганда дўкончиларни боши янада кўпроқ қотган бўларди. Сотувчилар бизга ҳар‑хил ойна, идиш‑товоқ, умуман чанг‑панг артишга мўлжалланган латта‑путталарни тавсия қиладими‑эй. Хуллас, йўқ! Энди, бу ҳамроҳларни қўл ювганда шими , овқатланганда қўли , бурни оққанда енги рўмолчага айланди ва шу тариқа рўмолчанинг вазифаси тақсимлаб ташланди. Қишки каникулда юртга қайтарканман, уларнинг ягона тилаги рўмолча бўлди, ишонсангиз.

2222222

   Бир маҳаллий қизга рўмолчани вазифаларини обдон тушунтириб, сўрадим: “Нега сизларда бунақа нарса йўқ”? Ундан кўра бир марталик салфитка ишлатган яхши, у доим тоза ва ўзида микроб сақламайди, дея жавоб қайтарди. Бу гап мени росманасига ўйлантириб қўйди. Ростдан ҳам, мана бу кроватда пишиллаб ётган бўйдоқни рўмолчаси ювилмаганига бир ойдан ошди. Меники эса ундан ҳам кўпроқ, сафарга чиққаним бери чўмилишга боргани йўқ. Бир буклайсиз тоза бўлиб қолади, бошқа томонини очсангиз, яна битта тоза жой тайёр‑да. Ҳар қалай амаллаб ишлатиб юрса бўлади. Лекин, кейинги пайтларда нимагадир юзимни шиладиган одат чиқарган. Микроб тушган шекилли.

   Хитой қизнинг гапидан кейин уларни диққат билан кузатишни бошладим. Ошхонада (Университет ошхонаси назарда тутилмоқда. У ерда столларга салфитка қўйилмайди.) деярли барча қизларнинг салфиткаси бор, баъзилариники туалет қоғозиникидек ўрам‑ўрам. Тасаввур қилинг, қизларни қўлида ўрам салфеткалар. Йигитларга келадиган бўлсак, қиз ўртоғи билан келганлари қиз ўртоғиникидан, ёлғиз келганлари эса қўлидан фойдаланиб кетмоқда. Тўғрида, йигитлар одатда сўмка кўтармаса, икки чўнтагини тўлдириб салфетка олиб юрсинми?!

88b1OOOPICac

Кейинги кузатув нуқтаси сифатида хожатхонанинг қўл ювиш хонаси танланди. Бақирмасангиз ёнмайдиган чироқли каридордан ўтиб, секин ўша жойда туфлимни тозалаган киши бўлиб, уларни кузата бошладим. Эй, Худо! Ўнта йигитдан саккизтаси замогини тортиб, қўлини ювмасдан буришганча чиқиб кетишди. Энг ёмони улар хозир кутубхонага кириб китоб ўқийди, китоб! Иккитаси эса тахминан ўн граммча келадиган сувга атига иккита бармоғини чайдию воқеа жойини тарк этди. Шу нарса аниқ бўлдики, мен қўл ювишга ишлатадиган сувга улар бемалол маза қилиб чўмилиб олиши мумкин. Нима бўлганда ҳам қўлни ювиб, микроби бўлса ҳам рўмолчага артгани яхши‑эй!

Анча бўлди, бизда ҳам қизлар турли салфеткалардан фойдаланишга ўтишди. Бу яхши албатта. Шу билан бирга сумкачаларида аллақачон гўзал маданиятимизнинг алоҳида бир бўлагига айланган ва латофат, севги, садоқат рамзи бўлган; атирлаб сепилган, чиройли қатланган рўмолчалари ҳам бўлса қандай яхши, тўғрими?

1111111

Бўйдоқларга, умуман рўмолчасини куни ўзига қолганларга келадиган бўлсак (шу қатори менга ҳам), ҳеч бўмаганда ҳар уч кунда бир битта твет ёзишга кетадиган вақтини аямай ювиб қўйишса бўлди, олам гулистон. Юзингизниям шилмайди, қайта‑қайта букловиришга ҳам хожат йўқ, қисқаси, микроблар маза қиломайди дейманда. Ёза туриб ҳар куни эрталаб чиройли дазмолланган тоза рўмолчаларни қўлимга тутқазадиган аёлимни соғиниб кетдим! Хозир нима қилаётган бўлса? Дездимонаааааааааа!!!!!!!

@Mardiyevich

2 thoughts on “РЎМОЛЧА

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *